Тошкентда 174 марта йўл қоидаларини бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди
Тошкентда 174 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди, – деб хабар бермоқда Millar дастури.
Йил давомида тўланмаган жарималар миқдори 59 миллион сўмга яқинлашган. Қарздорнинг автомашинаси Шайхонтоҳур тумани МИБ бўлими томонидан жаримага тортилиб, қарздорликни тўлаш учун муддат берилган. Агар у тўловни амалга ошира олмаса, унинг машинаси кимошди савдосига қўйилиши белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар