Тошкентда 2 миллион сўмга ишга олишни ваъда қилган метро ходими қўлга олинди

Фото: пресс-служба метрополитена

Тошкентда пойтахт метрополитени “Ҳаракат” хизмати ходими пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган тадбирда метрополитен ходими Х.Н. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 миллион сўмга ишга олишга рози бўлган ва 1 миллион сўмни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик такроран ёки хавфли такрорий жиноят содир етиш) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.