Тошкентда 20 дан ортиқ киши Muhteshem Doner қаҳвахонасида овқатдан заҳарланди

Фото: Sputnik

Тошкентда тез тайёрланадиган таомларни истеъмолган 20 дан ортиқ киши шифохонага мурожаат қилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

6-8 сентябрь кунлари 23 киши овқатдан заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси, дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган Muhteshem Doner қаҳвахонасида овқатланган.

Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхшиланган, улардан 13 нафари уйига чиқарилган, қолган 10 нафарини даволаш давом этмоқда.

Мутахассислар ушбу муассаса фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган. Ҳозирда лаборатория тадқиқотлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаролар овқат тайёрлашда қўлланилган қайладан заҳарланган бўлиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.