Тошкентда 200 доллар пора билан ушланган ўқитувчига ҳукм ўқилди
Тошкентда 200 доллар пора олган мактаб ўқитувчисига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Миллар телекўрсатувида хабар берилди.
2024-йил январ ойида Сергели туманидаги мактаб ўқитувчиси 200 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган эди. У фуқарога ўзи ишлаган мактабдан юқори лавозимни ваъда қилди.
“Фаолиятим давомида бу биринчи марта содир бўлди, шуни ҳисобга олингки, мен бу ишга беихтиёр аралашганман. Ҳеч қачон бундай нарса бўлмаган, бу биринчи ва охирги мартаси. Мен чуқур афсусдаман ва барчадан кечирим сўрайман”, – деди аёл.
Жиноят ишлари бўйича Сергели суди аёлни айбдор деб топиб, 2 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, у бир йил муддатга давлат таълим муассасаларида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Шарҳлар