Тошкентда 30 дан ортиқ қуриган кўп йиллик дарахтлар кесилди

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда ободонлаштириш ишчилари кўп йиллик дарахтларни кесаётгани акс этган видео тарқалди. Бунга жавобан пойтахт экология бошқармаси ушбу ҳолатга муносабат билдирар экан, аҳоли пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Лутфий кўчасида қуриб қолган дарахтларни кесиш ва шу ерга янги кўчатлар экишни сўраб мурожаат қилганини маълум қилди.

Тошкент ботаника боғининг давлат инспектори ва дарахтзор мутахассислари томонидан дарахтларнинг ҳолати ўрганилиб, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 29 туп қуриб қолган дарахтни кесиш учун рухсатнома берилган.

Маълум қилинишича, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида қуриб қолган дарахтларни кесишган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.