Тошкентда 35 та дарахт ноқонуний кесилиши натижасида табиатга салкам 200 млн сўмлик зарар етказилди

Фото: Информационная служба Мирзо-Улугбекского районного хокимията

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 35 туп дарахтнинг ноқонуний кесилиши натижасида табиатга салкам 200 миллион сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беради.

Маълумотларга кўра, 17 февраль куни “M.T.” МЧЖ 5000 квадрат метр майдондаги 35 та дарахтни атайлаб кесиб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.