Тошкентда “ақлли” бекатлар ўрнатилади
Тошкентнинг Бобур ва Фурқат кўчаларида тест лойиҳаси доирасида «ақлли» бекатлар ўрнатилади, деб ёзади пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Ҳар бир бекатда мобил қурилмаларни қувватлантириш ва жамоат транспорти йўловчилари учун Wi-Fi тармоғига уланиш имконияти тақдим этилади. Автобуснинг кутилаётган етиб келиш вақтини кўрсатиш учун электрон таблолар ҳам ўрнатилади. Бекатларни видеокузатув тизими билан жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг майдонини кенгайтириш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, Муқимий театрининг ёнида автомобиллар учун пуллик тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари тақдим этади. Шунингдек, велоспорт ва скутер мухлислари ҳам ўз транспортларини бепул қўйиб қўйиш имкониятига эга бўладилар. Бу мазкур манзилда йўл бўйида машиналар туриши ҳолатини яхшилаш ва қўшимча қулайлик яратиши кутилмоқда.
Шарҳлар