Тошкентда Аббосхон Хўжаев ва яна беш нафар гумондор қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноят содир этганликда гумонланган яна бир нечта шахслар ушланди, дея хабар беради бошқарма матбуот хизмати.
Уларнинг орасида илгари 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланган, ҳозирда эса Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб товламачилик) билан гумон қилинаётган Аббосхон Аҳмадович Хўжаев (1982 йилда туғилган) ҳам бор.
У аввал ҳам судланган. 2017 йил сентябрида ҳуқуқ-тартибот идоралари “Тошкентда криминал авторитет унвонига даъво қилган” Хўжаевни қўлга олди. Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳам “у жиноий гуруҳ тузиб, обрў-эътибор қозониш учун ҳаракат қилган” деган маълумотни тасдиқлади.
2018 йил июнь ойида суд уни иккита айблов бўйича оқлаган, шу билан бирга Хўжаев ўта йирик миқдордаги товламачиликда айбланиб, 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган (ҳолбуки бу санкция 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади). Унинг учун ҳали ҳеч қандай эҳтиёт чораси танланмаган.
Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам қўлга олинди:
- Ахрор Равшан ўғли Абдуллаев (1991) — ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш);
- Саидахмадхон Саидалимович Махмудходжаев(1984) — ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);
- Суннатилла Чориевич Холмуродов (1993) — ЖКнинг 104-моддаси (оғир тан жароҳати етказиш).
- Азлархон Ботирович Мухамеджанов (1987) — ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
- Умид Каманжанович Рустамов (1984) — ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш);
Биринчи уч нафар гумондор ҳибсга олинган, қолганлари бўйича ҳозирча эҳтиёт чораси танланмаган.
Шарҳлар