Bo'limsiz
Тошкентда аэропорт олдида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушди
Тошкентда халқаро аэропорт олдида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўлди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг маълумотларига кўра, тўсинлар кран ёрдамида ўрнатиш вақтида эътиборсизлик туфайли тушиб, бир-бирига тегиб кетган, натижада ўрнатиш жойидан қулаб тушган.
Қурбонлар йўқ. Устунлар тушган рельслар вагон депосига олиб боради, воқеа поездлар ҳаракатига таъсир қилмаган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда, текширувлар натижаларига кўра қўшимча маълумотлар эълон қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар