Тошкентда аёл Африкадан мерос ваъда қилган фирибгарларга 90 минг доллар ўтказиб берди
Пойтахтлик фуқаро ўз уйини сотиб, 90 минг АҚШ долларини Африкадаги қариндошидан мерос қилиб беришни ваъда қилган фирибгарларга ўтказиб юборди, дея хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходими Умиджон Хамроқулов.
Аёл Нигериядан Африкада мерос қолгани ҳақида электрон хат олган. Кейин фирибгарлар меросни Ўзбекистонга ўтказиш учун ундан маълум миқдорда пул талаб қилишган.
“Нигериядан мерос ҳақида сўз борган хат келди. Уни бериш учун пул талаб қилишган. Аёл уйини сотиб, 90 минг доллар ўтказиб берган ва яна кўпроқ пул ўтказмоқчи бўлган. Шу тарзда, фирибгарлар чегарадан ўта олмадик, деб алдов йўли билан катта миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган”, — дейди Умиджон Хамроқулов.
Улашиш:
Шарҳлар