Тошкентда аёлни болта билан шафқатсизларча ўлдирган эркак 23 йилга озодликдан маҳрум этилди
34 ёшли эркак 40 ёшли аёл билан учрашиб, у билан Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирига борган. Хонадонда улар ўртасида жанжал келиб чиққан, бу вақтда эркак хонада аёлни болта билан уриб, кийими билан бўғиб ўлдирган. Бу ҳақда “Миллар” телекўрсатувида хабар берилди.
Суд мажлисида судланувчи ўз айбига иқрор бўлди.
“Ишсиз бўлганим учун Қўйлиқ шаҳрига пул топиш мақсадида келдим. Мен у билан бордим, чунки у уйи ва иши борлигини айтди. Мен аванс сўрадим, лекин у шантаж қила бошлади, шунинг учун мен баланд овоз билан бақира бошладим. Мен ўзим ҳам қўрқардим, чунки бу ҳеч қачон бўлмаган. Шундан кейин мен уни бўғиб ўлдирдим. Мен қилган ишимдан афсусдаман”, – деди судланувчи судда.
Маълум бўлишича, қотилликдан сўнг эркак аёлга тегишли пул ва телефонни олиб, жиноят жойидан қочиб кетган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди мазкур ҳолатни ўрганиб, ҳукм чиқарди. 34 ёшли шахс Жиноят кодексининг 97 ва 164-моддалари билан қасддан одам ўлдириш ва талончиликда айбдор деб топилиб, 23 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шарҳлар