Тошкентда акация дарахтлари шикастланган
Жорий йилнинг 25-сентябрь куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор туман бўлимига фуқаро А.М. томонидан дарахтларга шикаст етказилиб, кесилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мурожаат Олмазор туман бўлими ишчи гуруҳи томонидан воқеа жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Олмазор тумани, “Олимпия” МФЙ, Велоспорт федерацияси ҳудудидаги қурилиш жараёнида бино олд томонида жойлашган 1 туп акация дарахти илдиз қисми билан йўқ қилинганлиги, шунингдек, 6 туп акация дарахти тана қисмига шикаст етказилганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддалари талаблари бузилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги 464-сонли қарорининг 4-иловасига биноан табиатга 6 миллион 600 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги, шу билан бирга, 6 туб дарахтга 7 миллион 920 минг сўмлик шикаст етказилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик учун жами 14 миллион 520 минг сўм ундирилиши белгиланди. Шунингдек, тана қисми шикастланган 6 туп акация дарахти таъмирланиб, ўсишда давом этиши таъминланди.
Шарҳлар