Тошкентда қалбаки 8 900 АҚШ долларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фальшивые доллары
Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Эркин” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Унда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро жами 89 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.