Тошкентда Алексей Навальний хотирасига бағишланган мемориал олиб ташланди

Пойтахт аҳолиси 17 февралга ўтар кечаси россиялик сиёсатчини хотирлади.  Навальнийни ёд этиб қўйилган гуллар ва шамлар Қатағон қурбонлари хотираси музейи ва Тошкент телеминораси ҳудудида пайдо бўлди, бироқ улар бор-йўғи бир неча соат турди. Кейин хотира мемориали ғойиб бўлди, деб ёзади ASTRA.

Алексей Навальний 16 февраль куни 19 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган “ Полярный волк” (“Қутб бўриси”) махсус режимли колониясида вафот этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.