Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши меъёрий даражадан 22 баробар ошган
Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси нормадан сезиларли даражада ошиб кетди.
IQAir порталига кўра, у меъёрдан 22 баробар ошиб кетган. Маҳаллий вақт билан соат 15:30 да Ўзбекистон пойтахтидаги кузатув станцияси 181 IQI, даражасини қайд этди. Айни пайтдаги натижа эса 161 ва бу салкам 15 баробар юқори дегани.
PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган йиллик ўртача кўрсаткичдан 22 баравар юқори.
Ташқарида ўтказиладиган вақтни минималлаштиришга ҳаракат қилинг, ниқоб тақинг ва хонани фақат оптимал вақтларда вентиляция қилинг.
Улашиш:
Шарҳлар