Тошкентда қатор марказий кўчалар вақтинча ёпилмоқда

Фото: Хокимият Ташкента

8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги. Хусусан:

  1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлабБобур – Шота Руставели чорраҳасигача;
  2. Нукус – Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
  3. Ойбек – Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари.
  4. Ислом Каримов – Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб  Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;
  5. Шароф Рашидов – Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача.
  6. Навоий – Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;
  7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;
  8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

“Ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади”,  – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.