Тошкентда АТТО карталарини сотиш офислари ёпилмоқда

Фото: АТТО

Тошкентда АТТО транспорт карталарини сотувчи офислар ёпилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартранссизмат” матбуот хизмати хабар беради.

15 майдан бошлаб картани почта алоқа бўлимларида сотиб олиш ва тўлдириш мумкин бўлади.

Шунингдек, ушбу хизматлардан Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фарғона вилоятларида ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларга жисмоний картанинг барча функцияларини бажарадиган АТТО электрон картасини ҳам очиш имконияти тақдим этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.