Тошкентда ҳаво сифатининг индекси “ўртача” даражагача яхшиланди
Тошкентда чоршанба куни соат 9:00 дан 10:00 гача бўлган даврда ҳаво сифатининг индекси (РM 2,5 кўрсаткичи – майда чанг зарралари концентрацияга асосланган AQI) «ўртача» даражага кўтарилди, деб ёзади «Газета» нашри “Ўзгидромет”га таянган ҳолда.
Сешанба куни эрталаб ҳаво «носоғлом», кечқурун эса «заиф гуруҳлар учун носоғлом» эди.
“Ўзгидромет”нинг ҳаво ифлосланишини автомат мониторинг қилиш станцияларидан олинган маълумотларга кўра, эрталаб:
- Бодомзорда (Юнусобод тумани) РМ2,5 зарралар концентрацияси 14 мкг/м3 ни ташкил қилди;
- Халқлар дўстлиги майдонида (Чилонзор) – 18 мкг/м3;
- АҚШ элчихонаси ҳудудида (Юнусобод) – 12 мкг/м3.
Душанба куни тахминан соат 17:00 ларда ҳавода РМ 2,5 заррачаларининг концентрацияси 219 мкг/м3 га етган, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рухсат берган даражадан 43 баравар юқори.
Улашиш:
Шарҳлар