Тошкентда автобус йўловчисига тупурган эркак 10 суткага қамалди
Тошкентда суд майда безорилик қилган эркакни 10 суткага ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Воқеа автобусда онаси билан кетаётган қиз исиб кетиб, кийимини ечганидан кейин содир бўлган.
Жабрланувчи айтганидек, унинг ёнида ўтирган эркак уни ва онасини ҳақоратлай бошлаган, сўнг унинг юзига тупуриб, онасига ҳам шундай қилиш билан таҳдид қилган.
Айбланувчи ўз айбини тан олмади ва қизнинг “жамоат жойида ечингани” учун ғазабланганини ва балки ғазабдан унинг юзига тасодифан тупурик тушганини айтди.
Суд эркакни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Улашиш:
Шарҳлар