Тошкентда автобуслар тезлиги чекланмоқда
Тошкентда ҳаракатланадиган автобуслар тезлиги соатига 50 километргача чекланмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бундай қарорга келинган.
«Тошавтотаъмирхизмат» УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50км соат билан чегараланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар