Тошкентда бешта автомобил тўқнашиб кетди

Фото: IIBB YHXB | Rasmiy kanali

9-сентябрь куни тахминан соат 09:10да Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида бир нечта автомашиналар тўқнашуви содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.

Хусусан, ЙТҲда 5 та автомобил тўқнашиб кетган:

ҳайдовчи 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси;
ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2 русумли автомашинаси;
ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Т.Қ. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси;
ҳайдовчи 1993 йилда туғилган О.З. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси;
ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Скода русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.