Тошкентда бино қурилиши учун 19 та дарахтни қуритишга ҳаракат қилингани аниқланди

Фото: freepik.com

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги яшил ҳудудда 19 та дарахт шикастланганини маълум қилди.

Тадбиркор бу ерда қурилишни режалаштирган, бироқ маҳаллий аҳоли ва экологлар дарахтларни кесишга қарши чиқишган. Илдиз қисмида дарахтларни кесишнинг иложи йўқлиги сабабли, дарахтларни қуритиш учун суюқлик қуйилган дрель билан тешиклар қилинган. Шикастланган дарахтлар орасида шумтол, акация, чинор, арча ва айланта  дарахтлари бўлган. Етказилган зарар 534,8 миллион сўмни ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларга қасддан шикаст етказиш, йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.