Тошкентда бир-бирига туташ қурилган 3 та ҳовли ёниб кетди
Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда содир бўлди. Ушбу ёнғин тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди.
3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар