Bo'limsiz

Тошкентда биринчи оилавий Mahalla Art Weekend фестивали ўтказилади

Мальчик в Хиве. Фото: unsplash.com

14-16 июль кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Намуна» маҳалласида Mahalla Art Weekend биринчи оилавий фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Замонавий санъат маркази.

Асосий ғоя Ўзбекистоннинг замонавий санъат саҳнаси вакиллари ва шаҳар маҳаллалари аҳолиси ўртасида мазмунли мулоқот, ўзаро ҳурмат маданияти ҳамда яхши қўшничилик амалиётини шакллантиришдан иборат.

Фестивалнинг маркази Намуна маҳалласидаги Кайковус канали бўйидаги чойхонанинг гўзал айвонида бўлади. Бу ерда:

14 июль соат 19:30 дан «Қизлар» ижодий лойиҳаси тақдимоти ва жамоатчилик муҳокамаси;

15 июль соат 19:30 дан Ўзбекистон ёш кино режиссёрларининг экспериментал фильмлари намойиши;

16 июль соат 18:00 дан болалар семинарлари ва портфолио ревьюси ўтказилади.

3 кун давомида фестиваль рус ва ўзбек тилларида ўтказилади. Кириш бепул.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.