Тошкентда Business France агентлигининг офиси очилади

Президенты Франции и Узбекистана в Самарканде
Фото: president.uz

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда ҳамкорликдаги бизнес-форумда қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон давлатининг раҳбари ўз нутқида етакчилар келгусида савдо ҳажмларини кескин ошириш, Франция компанияларининг инвестициявий фаолиятини фаоллаштириш масалаларига ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олганларини қайд этди.

Бунда қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий қилинади, бизнес учун янада қулай шароитлар яратилади ва ишбилармонлик ташаббусларига ҳар томонлама кўмаклашилади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Франциянинг ишбилармон доиралари билан самарали ва очиқ мулоқотни кенгайтириш учун янги самарали платформаларни яратишга тайёрлиги билдирилди. Шу маънода, мамлакат етакчиси Ўзбекистон-Франция савдо палатасини ташкил этиш бўйича форум доирасида эришилган келишувни олқишлади. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида “Business France” агентлигининг офисини очиш режалари қўллаб-қувватланди.

Business France – Франция иқтисодиётини ривожлантиришни халқаро қўллаб-қувватлаш миллий агентлиги. Франция компаниялари экспортини кўпайтириш ва Францияга халқаро сармояларни жалб қилиш устида иш олиб боради.

Бизнес форуми якунида энергетика, металлургия, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда эришилган келишувлар бўйича салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.