Тошкентда Бузрук Бузруковга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди Жиноят кодексининг бир қанча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган 38 ёшли Бузрук Бузруков устидан суд жараёнини якунлади, дея хабар беради Uznews..
2012 йил баҳорида судланувчи Б.Ш.нинг дугонасидан 2020 АҚШ доллари миқдоридаги спорт озуқасини олиб, пулини тўламаган. 2022 йил июль ойида пойтахтдаги муассасалардан бирида Бузруков ҳеч қандай сабабсиз фуқаро Ш.В. га ташланиб, баданига ўртача оғирликда шикаст етказган.
2023 йил май ойида Бузруков шериги Д.Ибрагимов билан биргаликда фуқаро С.И. дан соғлиғига оғир шикаст етказиш билан таҳдид қилиб, 479 минг АҚШ долларини талаб қилган. Улар жабрланувчидан 13 минг доллар олиб, ўзаро бўлиб олишган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, Б.Бузруковни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-модданинг 2-қисми «а» бандида (Ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказишга олиб келган безорилик) ва 165-моддаси 3-қисмнинг «а» бандида назарда тутилган жиноятларни (ўта йрик миқдордаги товламачилик) содир этишда айбдор деб топди. Унга 13 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
8 август куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг ҳукми устидан берилган апелляция шикояти бўйича судланувчи Б.Бузруковга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқади.
Шарҳлар