Тошкентда чиқинди қутилар танқислиги кузатилмоқда

Фото: Мила Аксёнова

Тошкент шаҳрида чиқинди қутилари етишмаслиги уларнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Коммунал хўжалик органлари томонидан белгиланган стандартлар кўчадаги ахлат қутилари орасидаги масофа аҳоли гавжум жойларда 50 метрдан, аҳоли кам яшайдиган жойларда 100 метрдан ошмаслигини белгилайди. Шунингдек, жамоат транспорти бекатларида ва метрога киришда ШНК 02.07.01 – 03 га мувофиқ чиқинди қутиларини ўрнатиш мажбурий ҳисобланади.

Anhor.uz мухбири Ҳумоюн Абдуҳалимов белгиланган меъёрларни текшириш мақсадида Миробод туманидаги «Компас», “Ҳамид Олимжон” ва «Новза» метро бекати яқинидаги ахлат қутилари орасидаги тахминий масофани ўлчади.

 

Санитария тозалаш ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидаларига кўра, ахлат қутиларини мунтазам равишда тўлишига қараб, лекин кунига камида бир марта бўшатиш ва тозалаш, камида бир марта ювиш ва дезинфекция қилиш керак ёки махсус чиқинди халталаридан (пакетларидан) фойдаланиш лозим.

Белгиланган талабларга риоя этилиши Экология вазирлигининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизацияси, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назоратга олинган. У ҳуқуқбузарликни аниқлаб, буйруқ чиқаради ва уни бажармаганлик учун айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.