Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси баннерни ағдарди

cobalt
Фото: podrobno

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада бир киши жароҳат олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар беради.

Ҳодиса 12 март куни соат 21:30да Файзли кўчасида содир бўлган. 24 ёшли Cobalt хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги реклама баннерига урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.