Тошкентда «Cobalt» нотўғри жойдан кесиб ўтаётган қизни уриб юборди
03 июнь куни соат 13:55 ларда ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Н.К. «Cobalt» русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1998 йилда туғилган Д.X.ни уриб юборди.
Натижада пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар