Тошкентда Cobalt устунга урилиб, ёниб кетди
3 сентябрь куни соат 21:00 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган С.Х. ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб ёритгич устунларига тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада автомашинада ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар