Тошкентда дарахтларни йўқ қилиш учун уларнинг тагига “солярка” қуйилган
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда қурилиш бўлаётган ҳудуддаги дарахтларнинг тагига ёқилғи қуйиб қуритмоқчи бўлишаётгани ҳақида хабарлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар экология бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди, деб ёзади UzNews нашри.
Миробод тумани Катта “Миробод” маҳалласи ҳудудидаги ҳолат бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топиб, дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Шаҳар қўмитаси ходимининг айтишича, дарахтларнинг тагига уларни сақлаб қолиш учун ўғитлар тўкилади.
Айни пайтда дарахтларни сунъий равишда қуритишга уринган шахсларга нисбатан суриштирув ишлари бошланган. Бу борадаги табафсил маълумот кейинроқ тегишли ташкилотлар томонидан тақдим этилади.
Шарҳлар