Тошкентда болалар майдончаси устига дарахт қулаб тушди

дерево
Фото: Открытые источники (ситуативное)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги болалар майдончасида дарахт қулаб тушгани ҳақида маълумот тарқалди. Чилонзор тумани ҳокимлиги воқеа юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, дарахт Чилонзор тумани 2-кварталида қулаган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакилларининг сўзларига кўра, кучли шамол ва ёғингарчилик бунга сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига етиб келган туман ободонлаштириш бўлими ходимлари қулаган дарахт шохларини териб, олиб кетишган. Мутахассислар ҳудуддаги ҳар бир дарахтни текширишга киришган.

Маъмурият аҳолидан хавфли дарахтлар ҳақида ботга хабар беришини сўради.

Аввалроқ ҳам Чилонзорда аравадаги бир ёшли қиз устига дарахт қулаб тушиши оқибатда вафот этгани ва бу юзасидан жиноий иш қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.