Тошкентда 7 та кўчма савдо шохобчалари электрдан ноқонуний фойдаланган

Фото: prom.uz

Тошкент шаҳрида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчалари электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги фош этилди, деб ёзяпти Департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “L.S.G.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.