Тошкентда электробус ва енгил автомобил ҳайдовчилари ўртасида жанжал юзага келди
Жорий йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 15.30 ларда Бектемир туманидаги Хусайн Бойқаро шох кўчасида электр автобус ҳайдовчиси 1989 йилда туғилган Sh.Sh. ва Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси 1972 йилда туғилган Р.И., Заз-1102 русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида ўзаро жанжал юзага келган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беряпти.
«Бирламчи маълумотга кўра, жанжал сабаби: автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган 2 та енгил автомашина тўқнашган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Улашиш:
Шарҳлар