Тошкентда фирибгар хитой фуқаросининг 110 миллиондан кўп миқдордаги пулларини ўғирлади
Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи хитой фуқароси 29 ёшли Н.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк пластик картасидан жами 110.055.922 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Х.Р., жабрланувчи Н.Ш. билан телефон орқали танишиб, унга “Cлиcк”дан қўнғироқ қилаётганлигини, банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, уни алдаб, банк пластик картаси маълумотларини қўлга киритиб, 110.055.922 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.гa нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми ”б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар