Тошкентда фуқаро қарийб 2 млрд.гa яқин бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Р. дан, ундирувчи Р.Р. фойдасига 3 нафар, 6, 4 ва 3 ёшдаги фарзандларининг таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент тумани бўлими иш юритувига келиб тушди.
Дастлаб, ижро ҳаракатлари даврида, қарздор Д.Р. алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган ва қарздорга нисбатан суд томонидан жарима жазоси қўлланилган ҳамда қарздорлик бартараф этилмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақида расмий огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, қарздор шахс алиментни фарзандларининг 18 ёшгача бўлган қарздорлигини олдиндан тўлаш истагини билдириб, давлат ижрочилари 2023 йилдан 2039 йилга қадар 3 нафар фарзандларнинг алимент тўлови 1 млрд. 748 млн. 902 сўм бўлишни билдирган.
Сўнгра, аёл алимент пулларини олдиндан, яъни фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган, жами 1 млрд. 748 млн 750 минг сўм пулларини тўлаган ва ундирувчига тилхат асосида топширилган.
Қарздор хориж давлатига даволаниш учун кетиши керак бўлган ва унга яқинлари алиментни тўлашга ёрдам берган. Ҳозирда Д.Р.га хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқ олиб тошланади.
Шарҳлар