Тошкентда фуқаро бирга яшайдиган аёлига 19 марта пичоқ урди
Янгиҳаёт туманида бирга яшайдиган аёли билан новвойхонада ишлаган эркак унга 19 марта пичоқ уриб, бўғизлади. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, улар ноқонуний никоҳда бўлган ва бир нафар умумий фарзанди бор.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак кўпинча аёлни рашк қилган ва ҳатто жамоат жойларида ҳам уни бир неча марта калтаклаган. Шунга қарамай, аёл уни кечирган.
11 июль куни мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Ҳозирда гумондор ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар