Тошкентда фуқаро электромобиллар учун зарядлаш мосламасини дарахтга ўрнатди

t.me/Ecopoytaxt

Ижтимоий тармоқларда электр автомобиллари учун зарядлаш қурилмаси дарахтга винт ёрдамида маҳкамлангани акс этган сурат тарқалди. Сурат Чилонзор тумани 5-мавзесида олинган.

Мазкур ҳолатни туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими инспекторлари ўрганиб, қоидабузарнинг шахсини аниқлади.

Фуқаро A.Х.га нисбатан ЎзР МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан (Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан кесиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш) маъмурий баённома тузилди ҳамда унга 1,7 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.