Тошкентда фуқаро уйида Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор тумани бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Унда тумандаги “Гуручариқ” маҳалласи хонадонларининг бирида 1 жуфт, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон оқ лайлаклари сақланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада фуқаро Б. А. қушларни ўтган йилнинг ёз ойида Сирдарё вилоятида қанотлари синган ҳолда топиб олганлиги ҳамда уларга ёрдам кўрсатиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди», – дейилган хабарда.

Фуқарога ёввойи, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилди. Оқ лайлакларб эса табиат бағрига қўйиб юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.