Тошкентда ФВВ ходимлари ёнаётган уйдан болани қутқаришди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёнаётган уйдан болани қутқариб олди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Ёнғин “Кўхна Чўпонота” маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Ёнғин ҳақида хабар соат 13:04 да келиб тушган, соат 13:13 га келиб воқеа жойига 3 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келган. Соат 13:29 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғинни ўчириш вақтида қутқарувчилар хонада болани топиб, уни муваффақиятли эвакуация қилишган. Қутқарилганидан кейин бола тиббиёт ходимларига топширилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Ёнғин оқибатида 20 метр квадрат майдонда маиший техника шикастланган. Ёнғин сабаблари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Шарҳлар