Тошкентда газ босими 17:00 дан кейин тикланади

Источник: pixabay.com

Ижтимоий тармоқларда “пойтахтда газ таъминоти тўхтатилади” мазмунида асоссиз маълумотлар тарқалмоқда, дея қайд этади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин..

«Шу билан бирга, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар тезкорлик билан амалга оширилмоқда», – дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилади.

Энергетика вазирлигининг қайд этишича, ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми етарли эмаслигига қарамай, мутахассислар ушбу қувватларни бутун мамлакат бўйлаб тақсимлашга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни электр энергияси билан таъминлашга ҳаракат қилинмоқда.

Шу муносабат билан бугундан бошлаб автомобилга газ қуйиш компрессор станцияларининг (АГҚКС) фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Шунингдек табиий газ етказиб бериш ишлари ижтимоий объект ҳисобланмаган бошқа истеъмолчиларга етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.