Тошкентда салкам ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланишган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.К. ва бошқалар “Бобур” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада темир труба ва резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 320,4 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 480,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати ёзмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар