Тошкентда қиймати 13 минг долларлик антибиотикларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкент шаҳрида 13 минг долларлик дори воситаларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди, дея хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Бошқарма ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 199 миллион сўмлик 10 минг қути “Левомер” (левофлоксацин) антибиотигини сотишга уринишнинг олди олинди. Фуқаро Н.К ва бошқалар фуқаро M.X.га дори воситаларини 13 минг долларга сотмоқчи бўлган.
Хабарда айтилишича, дори воситалари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар бўлмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларини сотиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Шарҳлар