Тошкентда июль-август ойларида иссиқ сувни ўчириш жадвали
Шу йил ёзда иссиқлик энергиясини етказиб берувчи «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган 1-8- иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent иссиқ сув таъминоти операторининг матбуот хизмати хабар беради.
Шу муносабат билан, июль ва август ойларида беш кун давомида Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув бўлмайди.
ИМ-1 «Шимолий-Шарқий» ➡ 31 июлдан 5 августгача
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўча, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек Йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик, Яланғоч, Тошсельмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 массивлари, ТошГРЭС қишлоғи, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети зонаси.
ИМ-3 «Ғарбий» ➡ 17 июлдан 22 июлгача
Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Шифонур, Зиё, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Самарқанд Дарвоза, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Хувайдо, Гулобод кўчаслари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М – 10, 11, 13, 14, 26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3, Қорақамиш 2/1 массивлар, Талабалар шаҳарчаси, ТошДТУ зонаси.
ИМ-4 «Шимолий» ➡ 24 июлдан 29 июлгача
Амир Темур хиёбони, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Риҳсили, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк кўчаси, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Қўрғазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивл, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхонум, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш кўчалари, 1-Қорақамиш кўчаси, Талабалар, Университет, Белтепа, Фаробий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, 2-Шифокорлар кўчаси, Қамарнисо, Белтепа, Ибн Сино – 1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон – 1, 2, 3, 4, Олимпия даҳалари, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошДТУ зоналари, Юнусобод даҳаси, 1-19, М-1,2,4,5,6,12,15, М-17,18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/ 1, 2/3, 2/4, 2/5-мавзелари, Ҳамид Олимжон майдони.
ИМ-5 «Чилонзор» ➡ 10 июлдан 15 июлгача
Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик халқа йўли, Наккашлик, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол кўчаси, 2-Қатортол кўчаси, Катта Хирмонтепа кўчаси, Тақачи, Катта халқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчалари, Чилонзор массиви 5-26, 30, 31, Г9А, 20А, Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал Хоразмий-1 , 2 мавзелари, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори ҳудуди.
ИМ-6 «Жануби-Шарқий» ➡ 31 июлдан 5 августгача
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон, Қўйлиқ-1-7 массивлари, Қўйлиқ-Айланма (Обводная) массивлари.
ИМ-7 «Авиақурувчилар» ➡ 7 августдан 11 августгача
Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Бирлашган 2-тор кўчаси, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент, Оҳангарон шоссеси, Тузел – 1, 2, 3, 4, Уйсозлар – 1, Асалобод – 1, 2, Авиасозлар шаҳарчаси – 1, 1а, 2, 3, 4 массивлари.
ИМ-8 «Сирғали» ➡ 17 июлдан 22 июлгача
Янги Сирғали йўли, Меҳригиё, Сўғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сирғали 1-8А, Йўлдош – 1-18, М-1, 2, 3, Дўстлик – 1, 2 массивлари.
Шарҳлар