Тошкентда иш берувчи қўл остидаги ходимни қайчи билан жароҳатлади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида эркак аввал ўз дўконига сотувчи сифатида ёллаган танишини қайчи билан жароҳатлади.
ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, эркаклар ўртасидаги жанжал иш берувчи ўз ходими товарларни ошириб юборилган нархларда сотиб, уни алдаб юрганини билганидан кейин юзага келган.
Жаҳли чиққан эркак пештахтадан қайчини олиб, танишини жароҳатлаган. Суд-тиббиёт экспертизаси жабрланувчининг ҳаётига хавф туғдирувчи тан жароҳатлари олганини, у эса меҳнат қобилиятини 33 фоизга йўқотганини аниқлаган.
Суд қарорига кўра, айбланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи ушлаб қолинган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган.
Шарҳлар