Тошкентда қишга тайёргарлик кўрилмоқда: бу учун 730 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Фото: вики

Тошкент шаҳрида 2024/2025-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга 732 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаган фармойишда айтилган.

Жами маблағнинг 2,7 миллиард сўми республика бюджетидан, қолгани эса ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.

Молиялаштириш қуйидаги вазифаларни бажариш учун сарфланади:

• кўп хонадонли турар-жой биноларини капитал ва жорий таъмирлаш: 58,9 млрд.сўм.
• Ижтимоий объектларни капитал ва жорий таъмирлаш: 2,7 млрд.сўм.
• иссиқлик таъминоти ва жиҳозларини тайёрлаш: 623,8 млрд.сўм.
• ичимлик суви таъминоти объектлари: 27,2 млрд.сўм.
• Электр тармоқлари ва қурилмалари: 2,9 млрд.сўм.
• газ таъминоти объектлари ва қурилмалари: млрд.сўм.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.