Тошкентда ишига совуққонлик билан муносабатда бўлган беш нафар автомеханик ишдан бўшатилди
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятида автопарк раҳбарлари, бош механиклар ва масъул ходимлар иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда автобуслардаги техник носозликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини ўз вақтида аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
“Ишга туширишдан олдинги текширишни талаб даражасида якунламаган ва ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган 5 нафар ходимга нисбатан қатъий чоралар кўрилди ва улар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 8 та автопаркнинг масъул ходимларига мавжуд автобусларнинг ҳар бирининг техник ҳолатини текшириш бўйича топшириқлар берилди.
Улашиш:
Шарҳлар