Тошкентда иссиқ сув ва иситиш нархлари оширилади
Халқ депутатлари Кенгаши томонидан марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. 2024 йил 12 сентябрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу хизматлар нархлари аҳоли учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам ошади.
Аҳоли учун янги чакана тариф 1 Гкал учун 121 617 сўмни (ҳозирда 1 Гкал учун 105 754 сўм) ташкил этади.
Ўз навбатида, юридик шахслар учун тариф 1 Гкал учун 244 497 сўмгача оширилади (ҳозирда 1 Гкал учун 212 606 сўм).
Янги тарифларнинг амал қилиш муддатига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар