Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилади
Тошкентда Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида, Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бошқармаси рўпарасида янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бунга “Газета” нашри эътибор қаратади.
Бу президентнинг 3 июлдаги Чилонзор туманининг саноат салоҳияти ва инвестиция жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида назарда тутилган.
Йўл ўтказгични қуришдан мақсад «мунтазам равишда ҳосил бўладиган тирбандликни бартараф этиш»дир. Лойиҳани 2024−2025 йилларда республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар