Тошкентда янги камералар пиёдалар ўтиш жойларидаги қоидабузарликларни қайд қила бошлади

Фото: Autostarada

Тошкентда пиёдаларнинг ўтиш жойларида ўтишга рухсат бермаслик билан боғлиқ қоидабузарликларни қайд қилувчи янги камералар ўрнатила бошланди.

Айни пайтда тизим Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўлида тест режимида ишламоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, камералар пиёдалар ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларни тезкорлик билан аниқлаш ва жазолашга ёрдам беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.